среда, 5 декабря 2012 г.

Торрес «Челси»нинг сабр косасини тўлдирмоқда


Фернандо Торрес охирги 10 учрашувда «Челси» таркибида биргина гол урган холос (барча мусобақалар назарда тутилмоқда). Бундан ташқари, испаниялик форвард охирги икки учрашувда рақиб дарвозаси томон атиги биргина зарба йўлагани «Челси» мухлисларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.


Ҳужумчи клубга келгандан сўнг жамоанинг ярим ҳимояси секин ҳаракат қилади дея нолий бошлади. Абрамович ҳеч қандай норозиликлар билдирмай, клубга Торрес истаганидек, ёш ярим ҳимоячилар Мата, Азар, Марин ва Оскарни олиб келди. Жамоа ярим ҳимояси анча кучайтирилди. Аммо испан футболчисининг ўйинидан ўзгариш йўқ. Клуб ҳужайини Роман Абрамович эса Торреснинг келажагига ҳали ҳам ишонмоқда. Ҳа унинг ишонишдан бошқа иложи ҳам йўқ. Зеро, Торрес учун оз мунча пулни «Ливерпуль»га бердими?

Роберто Ди Маттео «Ювентус»га қарши баҳсда шундоқ ҳам захира ўриндиғига тобора маҳкам ўрнашиб олаётган Торресни яна захирада қолдирди. Ушбу ўйин «Челси» мураббийлиги остида бечора Робертонинг сўнгги ўйини бўлди. Жамоа раҳбарияти Ди Маттеога ортиқ имкон бермади. Тезда унинг ўрнига Рафа Бенитесни олиб келишди. Бу вақтга келиб, Рафа охирги икки йилини «Интер»дан ҳайдалганидан сўнг дам олиш билан ўтказаётган эди. Абрамович клубга Бенитесни олиб келгандан сўнг, кўнгли бироз тинчиди. Чунки Рафа Торреснинг кучидан қандай фойдаланиш кераклигини «Ливерпуль»ни бошқариб юргандаёқ яхши билар эди. Айни вақтда Торреснинг энг гуллаган пайти Бенитес мураббийлигига тўғри келар эди. Аммо қаҳрамонимиз Фернандо Торресга Бенитис ҳам ёрдам бера олмаяпти. Аҳвол шу тарзда давом этадиган бўлса, Торрес тез орада "зодагон" унвонидан маҳрум бўлиши турган гап. 

Торреснинг ихтиёрида ўзини кўрсатиш учун яна бироз вақт бор. Агар у қишки трансферлар оралиғигача голлар уриб ишончи оқлай олмаса, «Челси» ҳужумчи билан хайрлашади. Бундан ўзга илож йўқ!!! 

вторник, 4 декабря 2012 г.

Самуэль Это'О: «Бир кун келиб «Анжи»га мураббийлик қилишим мумкин»


Маҳачқалаънинг "Анжи" клуби сардори Самуэль Это'О нега Россия клубини танлагани ва келажаги борисида қизиқарли саволарга жавоб бериб ўтди. 

«Анжи» ҳақида
Нега Европани тарк этганлигимни биласизми? Ўзим учун янги дунё кашф этишни истадим. Европада деярли ҳар йили қандайдур бирон - бир совринни қўлга киритар эдим. Буларнинг баридан чарчадим. Ўзимни худди бир жойда қотиб қолганек ҳис қила бошладим. Клубимни алмаштириш вақти етганлигини ўйлаб юрардим. Шунда менга "Анжи"дан чақириқ бўлди. Ҳеч иккиланмасдан Россия томон йўл олдим. Одамлар мени пул учун бу ерга ўтди дейдишмоқда. Аслини олганда ундай эмас. Тушунинг, мен янги жамоа билан ном қозонишни истайман. Клубга янги келиб қўшилганимдаёқ, Сулейман Керимов менга келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб берди. Ҳаммаси мен ўйлагандек бўлгани учун рози бўлдим.

"Сен жаҳон юлдузларидан бирисан, нега камтаргина клубни ўзинга лойиқ кўраяпсан? -деган саволларни кўп бора беришди. Мен уларга шундай дея жавоб қайтардим: "Бахтни ҳамма ердан топса бўлади". Биз босиб ўтган йўлга қаранг, дастлаб чемпионатда Еврокубокларда қатнашиш учун бериладиган йўланмани қўлга киритдик. Айни дамда ЦСКА билан бир хил очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалини бошқариб турибмиз. Европа Лигасидаги ишларимиз ҳам ёмон эмас. Англия грандларидан бири бўлмиш «Ливерпуль» ҳамда Италия клуби — «Удинезе»ларни ортда қолидирган ҳолда гуруҳни бошқариб турибмиз. Ушбу мавсумда раҳбарият олдимизга чемпионлик вазифасини қўйган. Ўз навбатида шуни қўшимча қилишим мумкинки, "Анжи" клуби иштирок этаётган барча мусобақаларида, ғолиб бўлишни истайди.

Жамоадошларим менга ўз акаларидек муносабатда бўлишади. Мен ҳам қўлимдан келганича уларга ўз маслаҳатимни аямайман. Жамоада кимдадир муаммо пайдо бўлса, уни биргаликда ҳал қиламиз. Агар клубда муҳит бузилса, ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Аҳиллик, бирдамлик бизнинг касбда жуда ҳам зарур. Бўш вақтлар бўлди дегунча йигитлар билан йиғилишиб, вақтни мароқли ўтказишга ҳаркат қиламиз. Ҳаётда бир-биримизни қанчалик яхши билсак, майдонда шунчалик осон бўлади. 

Гус Хиддинк ҳақида


У билан биринчи бор, 16 ёшимда Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаб юрган кезларимда танишганман. Катта футболга қадам қўяётган дамларимда у ўзининг маслаҳатдари билан менга катта ёрдам берган. Яна орадан шунча вақт ўтиб, у билан бирга ишлаш бахтига муяссар бўлганимдан мамнунман. Хиддинк буюк мураббийлардан биридир. Хиддинкнинг яна бир одатини жуда ҳурмат қиламан, ҳар қандай вазиятда ҳам футболчини яхши тушинади. Уларга ўз яқинлардек муносабатда бўлади. 

Россия, Москва ва Махачқалъа ҳақида
Авваллари Россия пойтахтига еврокубокдаги мусобақалар туфайли ташриф бюрганман. Сафарлар доим қисқа бўлганлиги учун, бор-йўғи шаҳарда 48 соат бўлар эдик. Бунақанги қисқа вақт мобайнида шаҳарни айланиш жудаям қийин. "Анжи"га ўтишим ҳақидаги ҳабарлари тарқалгандан сўнг, Россия ҳақида нималарни эшитмадим дейсиз. Кимдур Россияда қоратанлиларни емон кўришади деса, яна баъзи бирлари Россияда сени ўлдиришлари мумкин, у ерга бормагин, дея маслаҳатлар беришди. Аммо мен бу ерга келиб, ушбу гапларнинг бари ёлғон эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Машғулотлар вақтида стадионга чиқиб келсам, мухлислар мени қарсаклар билан кутиб олади. 

Москва шаҳри билан яқиндан танишиб чиққанимдан сўнг, ҳайрон қолдим. Москвада одамлар жуда ҳам кўп, шахар менга Нью-Йоркни эслатиб юборди. Баъзида машғулотлардан 2-3ларда қайтаётганимизда ҳам ресторанлар ишлаётган бўлади. Одамда шундай тасаввур пайдо бўладики, гўё шаҳар ҳеч қачон ухламайдигандек. Доғистонда фақат портлашлар бўлади, у ерда ҳаёт умуман ёмон деб эшитган эди. Ишонинг, Махачқалъа дунёдаги энг яхши шаҳардардан бири. 

УЕФА президенти Мишель Платинидан бир илтимосим бор эди. Келаси мавсумда ҳам Еврокубок мусобақаларида "Анжи" иштирок этадиган бўлса, жамоа уй учрашувларини мухлислар кўз ўнгида ўтказса яхши бўлар эди. Чунки мухлислар бу нарсага арзишади. Хавф-хатар барча шаҳарда мавжуд — хоҳ бу Лондон, Париж, Нью-Йорк бўлсин. Бизнинг вазифа — одамларга хурсандчилик бахшида этиш, сиёсатни билишдан эмас. 

Мураббийлик ҳақида 


Мураббий бўлишни истайманми? Албатта, бу менинг болаликдаги орзуим. Футболчи сифатида кўп нарсага эришдим, мураббийликда ҳам эришсам керак. Қийинчиликни яхши кўраман!

Бир кун келиб, фарзандларим нафақат футболчи эканлигимдан, балки яхши мураббийлигимдан ҳам фахрланишларини истайман. Бир кун келиб, «Анжи»га мураббийлик қилишим мумкин.

пятница, 9 ноября 2012 г.

Парень-девушка. Девушка-парень


Я до сих пор не могу понять, когда изменился
мир, когда он перевернулся. Когда девушки стали пацанками, а парни превратились в женоподобных. То ли это модно, но тогда я ничего в моде не понимаю, то ли парни действительно хотят быть женственнее, а девушки мужественней.
      Идешь по улице и видишь людей, которых тяжело соотнести к какому либо человеческому полу. С виду девушка, голос мужской, и выражение лица вроде не совсем женское. Только макияж небольшой и одежда больше похожая на женскую. И ориентация, как оказывается, у них традиционная, но зачем весь этот маскарад… Не понимаю.
        Если ты парень, так одевайся и веди себя характерно мужскому полу. Нет, ведь оденут же на себя… И нежные прям такие все. Метросексуалами их называют. Но ухаживать за собой и превращаться в девушку это совсем разные вещи. В конце концов, зачем уродовать свою мужскую внешность женскими штучками? И ведь не только парни меняются.
     Иногда можно встретить такое же чудо, но с виду парень, а на самом деле девушка. Короткая стрижка, кожаная мужская куртка, джинсы, берцы… Все как у парней, но по паспорту девушка. Вот и получается, что меняются люди с каждым днем. И измены эти очень странные. Кто-то говорит, что это модно, но я не могу понять что модного в женской одежде на парнях и наоборот.

среда, 7 ноября 2012 г.

Европа чемпионатининг барча хет-триклари: Дитер Мюллердан Вильягача

Бу мақолани Европа - 20012 чемпионати бошланмасидан олдин ёзганман. Мақолада  ўтган Европа чемпионатлардаги барча хет-трик соҳибларини эсга олинган. Шунчаки баъзи бир муамолар сабаб вақтиди қўя олмаган эдим.  

Евро-1976. 1/2 финал. Югославия — ГФР — 2:4. Дитер Мюллер.

Европа чемпионатида дастлабки хет-трекни қайд этиш немис ҳужумчиси  Дитер Мюллерга насиб қилди. 1976-йилги қитъа биринчилиги яримфиналида, чемпионат мезбони Югославия терма жамоаси дарвозасига уч тўпни йўлаган Дитер Мюллер ГФРни финалга олиб чиқади. Дитер Мюллернинг Югославия терма жамоасига урган учта голидан иккитаси қўшимча дақиқаларда киритилган эди. Финалга чиққан ГФР - Чехословакияга пенальтилар сериясида имконятни бой беради. 

Евро-1980. Груҳ босқичи. ГФР — Голландия — 3:2. Клаус Аллофс.


Ордан яна тўрт йил ўтиб, Европа чемпионатида хет-трик қайд этиш бошқа бир немис ўйинчисига насиб қилди. Аллофснинг хет-триги ГФРнинг Голландияни гуриҳда қолдириб кейинги босқичга йўланма олишига катта ёрдам берди. Груҳдан муофақиятли ўтган немислар охир оқибат кетма-кет учинчи бора финалда иштирок этишади.   

Евро-1984.  Груҳ босқичи. Франция — Бельгия — 5:0. Мишель Платини.
Евро-1984. Груҳ босқичи. Франция — Югославия — 3:2. Мишель Платини.
Францияда бўлиб ўтган Евро-1984 мусобақасида Мишель Платининг йили бўлди деб бемалол айта оламиз, ўша чемпионатда Мишель Платини (амалдаги УЕФА призеденти) ҳаққий мўжиза кўрсатди. Груҳ босқичининг ўзидаёқ Мишель етти голга муалифлик қилди. Шулардан олтитаси белгияликлар ва югославияликлар дарвозаси тўрига бориб тушди. Платини 1984-йилги Европа чемпионати ярим финалининг 119-дақиқасида Португалия терма жамоасига тўп киритган ҳолда,  французларни финалга олиб чиқди. Финал учрашувида ҳам гол киритган Мишель Платини охир оқибат Европа чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Евро-1988. Груҳ босқичи. Англия — Голландия — 1:3. Марко ван Бастен.


Германияда бўлиб ўтган қитъа биринчилигида афсонавий голландиялик Марко ван Бастен ҳақиқий юлдузга айланди. Марко ван Бастен Англия терма жамоаси дарвозасига уч тўп йўллаб терма жамодаги ўзининг дастлабги хет-трегини қайд этади. Марко ван Бастенинг хет-тригидан сўнг, инглизлар грухда сўнги ўрини эгалаб ўз уйларига равона бўлишади.  Финалда баҳсида эса, яна ўша Марко ван Бастен катта саҳнага чиқади. ГФРга қарши финал учрашувининг 89-дақиқасида гол муалифига айланган Марко, Голландияни Европа чемионига айлантиради. 

Евро-2000. Груҳ босқичи. Португалия — Германия — 3:0. Сержиу Консейсау.


2000-йилги Европа чемпионатида икки инсон хет-трек қайд этишга муофақ бўлди. Португалия терма жамоаси Германияга қарши ўйиндан олдин деярли груҳдан чиқиш вазифасини ҳал қилиб қўйган эди. Ҳеч қандай муҳим аҳамят касб этмайдиган ўйинда Сержиу Консейсау ўзини кўрсатди. У немислар дарвозаига учта тўп йўлади. 

Евро-2000. Груҳ босқичи. Голландия — Югославия — 6:1. Патрик Клюйверт.

Голландия терма жамоаси ўйинчилари мусобақа чорак финалида югославиялик касбдошларига ҳеч қандай имконят қолдиришмади. Ўйиннинг энг яхши ўинчиси деб, учрашувда хет-трик қайд этган Патрик Клюйверт тан олинди. 

Евро-2008. Груҳ учрашуви. Испания — Россия — 4:1. Давид Вилья.
Бу хет-трекка унча ҳам узоқ вақт бўлмади, ўтган Европа чемпионатида Россия темаси ҳимоясини испанлар парчалаб ташлашди. Биргина Вильянинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилди.  Денис Колодин ва Романом Широковлар ҳар чунд уринишмасин Вильянинг парвозини тўҳтата олишмади.